Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 30/03/2023 Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни йўлга қўйишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни йўлга қўйишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30-март куни «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида «Asl Belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимининг оператори «CRPT TURON» МЧЖ ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикасида сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Давлат солиқ қўмитаси, шиша сув ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи етакчи ташкилотлар, маркировкалаш бўйича ечимларни тақдим этувчи интегратор ташкилотлар, матбуот ходимлари, шунингдек, рақамли маркировкалаш бўйича оператор «CRPT TURON» МЧЖ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад -ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2023-йил 1-июлдан сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалашни бошлашга таёёргарлик кўриш, рақамли маркировкалаш қоидалари ҳақида гапириш, техник ечимларни жорий этиш ва келгусида чорағтадбирлар бўйича тавсиялар беришдан иборат.

Тадбир доирасида семинар иштирокчиларининг тақдимотлари, йиғилган масалалар муҳокамаси, В2В форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан шишали сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалаш тартиби тасдиқланди. Маркировкалаш талаби ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳам импорт қилувчилар учун кучга киради, ҳусусан:

- биринчи гуруҳ учун (газланган ёки газланмаган сув, ичимликлар, шунингдек ферментланмаган ширин мева ва сабзавот шарбатлари, узумдан ташқари) – 2023-йил 1-июлдан;

- иккинчи гуруҳ учун (металл идишлардаги сув ва ичимликлар) - 2024-йил 1-августдан.

Ичимлик ишлаб чиқарувчилари жараён бошланишидан камида уч ой олдин керакли маркировкалаш ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишлари керак.

CRPT TURON тизим оператори Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариладиган 0,5 литргача бўлган идишлардаги газланмаган сув учун маркировкалаш кодларини бепул тақдим этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг