Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/11/2020 Сурхондарёда салкам 200 кг қорадори олиб кирилишига чек қўйилди
Сурхондарёда салкам 200 кг қорадори олиб кирилишига чек қўйилди

 

«Сариосиё» темир йўл чегара-божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагоннинг остки қисмида махсус хуфиёна жойлар тайёрланганлиги аниқланди.

 

Улар белгиланган тартибда очиб кўрилганида ичига қора рангли селлофан пакетларга скотчланган ҳолда 23 дона 5 литрлик сиғимга эга елим идишлар яширилгани, улардан 4 тасига оқ рангли ўткир ҳидли 11 кг 987 гр героин, 2 кг 592 гр гашиш,19 дона елим идишларга жигарранг тусдаги ўткир ҳидли 81 кг 348 гр гашиш мойи солинган экан.

 

«Дарбанд» темир йўл станциясида мазкур поезд таркибида бўлган яна бир вагон текширувдан ўтказилди.

Натижада, ушбу вагоннинг остки қисмида жами 21 дона 5 литр ҳажмли полиэтилен идишлар яширилганлиги ва уларнинг ичида 30 кг 648 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси ҳамда 45 кг 906 гр гашиш мойи мавжудлиги аниқланди. 172,5 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари олиб кирилишига чек қўйилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг