Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» баёнот берди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги “ДОН” хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.
«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», — дейилади инспеция баёнотида.