Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 08/05/2023 Супермаркетлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгармоқда?
Супермаркетлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгармоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди: тадбиркорлар берилган имтиёзни истеъмолчига ўтказишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-март ПФ-41-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинди. 

Таҳлил учун супермаркетлардаги 102 турдаги 6726 та истеъмол товарлари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023-йилнинг 20-апрель, 28-апрель ва 5-май кунларидаги нархлар солиштирилди.

Натижалар шуни кўрсатадики, 28 турдаги сабзавот маҳсулотлари 28-апрелда 20-апрелдагига нисбатан ўртача 5821 сўмга ва 5-майда 28-апрелдагига нисбатан 1107 сўмга, 110 турдаги йогурт маҳсулотлари тегишли равишда 5 сўмга ва 36 сўмга, 61 турдаги кўк чой маҳсулотлари 25 сўмга ва 139 сўмга арзонлашган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг