Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 09/04/2024 Супермаркетларда бодринг арзонлашди, помидор эса қимматлашди
Супермаркетларда бодринг арзонлашди, помидор эса қимматлашди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, лимоннинг нархи 18,8 фоиз, бодрингнинг нархи 17,6 фоиз, тухумнинг нархи 17,3 фоиз, бананнинг нархи 13,5 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 6,8 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 5,4 фоиз пасайган.

8 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи.

7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. 

*таҳлил 6-март ва 4-апрель кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг