Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 24/05/2016 Суғурта компаниялари I чоракда 163,9 млрд. сўм мукофот пули тўпладилар
Суғурта компаниялари I чоракда 163,9 млрд. сўм мукофот пули тўпладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги суғурта компаниялари 2016-йилнинг I чорагида 163,9 млрд. сўм мукофот пули тўпладилар. Бу 2015-йилнинг шу даври билан солиштирадиган бўлсак, суғурта мукофотларини тўплаш 22 фоизга ортган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар беради.

Ҳисобот даврида ихтиёрий суғурта турлари бўйича тўпланган мукофот ҳажми 107,53 млрд. сўм (+22%) ни ва мажбурий суғурта турлари бўйича – 56,373 млрд. сўм (+24%) ни ташкил этди.

2016-йилнинг январь-март ойларида суғута компаниялари томонидан тўловлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олиб қараладиган бўлса 20 фоизга ортган ҳамда 37,231 млрд. сўмдан иборат бўлган. Ихтиёрий суғурта бўйича тўловлар 22,809 млрд. сўм (+10%) ва мажбурий суғурта турлари бўйича 14,422 млрд. сўм (+41%) ни ташкил этган.

Ўзбекистондаги суғурта компанияларининг инвестициялари 773,076 млрд. сўмдан (+21%) ортиб кетди, улардан 365,166 млрд. сўмини депозитлар (+21%), 310,7 млрд. сўмини қимматли қоғозлар (+21%), 8,122 млрд. сўмини заёмлар (+14%), 36,832 млрд. сўмни кўчмас мулк (+25%) ташкил этди. Бунда суғурта компаниялари корхоналарнинг устав жамғармасига 47,211 млрд. сўм (+6%) ва бошқаларга 5,044 млрд. сўмни (+2,9 раза) йўналтирдилар.

Барча суғурта компанияларининг умумий устав капитали ҳисобот даврида 16 фоизга ошди ҳамда 419,475 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг