Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан бу йил тўртинчи марта ташкил этилаётган Халқаро Стратегик Коммуникация Форуми (Stratcom Summit'24) “Коммуникацияда Сунъий Интеллект: Тендентсиялар, Тузоқлар ва Ўзгаришлар” мавзусида 13-14 декабрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади.
Туркия Републикаси Витсе-Президенти Жевдет Йилмаз ва Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтуннинг очилиш нутқлари билан бошланадиган форумга, Ташқи Ишлар Вазири Ҳакан Фидан, кўплаб давлатларнинг коммуникация, ахборот ва медиа вазирлари ҳамда алоқа раҳбалари иштирок этади.
Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси раҳбари Алтун: “Биз Stratcom глобал бир бренд ва етакчи ҳамкорлик марказига айланганидан жуда хурсандмиз”. “Биз ҳаммамиз кўриб турибмизки, сунъий интеллект ва янги технологиялар коммуникация соҳасида инқилобий имкониятлар яратиб бермоқда. Бироқ, бу ўзгариш фақат ижобий жиҳатлари билан келмаяпти. Ушбу ўзгаришнинг, шунингдек, эътибор берилиши керак бўлган жуда муҳим хавфлари ҳам мавжуд. Биз Истанбулда ўтказаётган Stratcom 24да, дунёнинг турли давлатларидан келган иштирокчилар билан биргаликда бу имкониятлар ва хавфларни, сунъий интеллект технологияларини инсониятга фойда келтирадиган тарзда қандай шакллантиришимиз кераклиги каби масалаларни муҳокама қиламиз.
Форумнинг асосий мавзулари:
Stratcom Summit’24 форуми сунъий интеллект коммуникация соҳасида олиб келаётган ўзгаришларни муҳокама қилади. Тўғридан-тўғри алоқа, янги стратегиялар, журналистика, рақамли оммавий ахборот воситалари, дипломатия, дезинформацияга қарши кураш, инқирозларни бошқариш, рақамли этика ва киберхавфсизлик каби мавзулар кўриб чиқилади.
Шунингдек, форумда сунъий интеллектнинг инқирозли коммуникацияларда, киберхавфсизликда ва журналистикада қўлланилиши, шунингдек, сунъий интеллектнинг дипломатия ва ташқи сиёсатга таъсири муҳокама қилинади.
Форумда 30 мамлакатдан 3 000 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этади. Дастурда 8 та панель муҳокамаси, 4 та маъруза ва етакчи халқаро экспертлар иштирокида 6 та яккама-якка сессиялар ўтказилади. Иштирокчилар орасида Туркия Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Ақийф Чоғатай Қилич, Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳажиев, Ливия алоқа вазири Вали Амма Ал-Лафий каби мутахассислар бор.
Stratcom Summit’24 дастури:
Дастурнинг биринчи кунида “Миллий стратегияда сунъий интеллект: рақамли трансформация ва стратегия”, “Сунъий интеллект даврида рақамли шаффофлик: маълумотлар хавфсизлиги орқали жамоатчилик манфаатларини таъминлаш”, “Халқаро стратегик алоқада сунъий интеллект: Глобал ҳамкорликлар ва ҳуқуқий тартибга солиш”, “Дезинформацияга қарши курашда сунъий интеллект: давлат ташкилотлари учун стратегик воситалар” панеллари ташкил этилади.
Иштирокчилар учун имкониятлар:
Тадбир майдонида эса Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси, ТРТ (Туркия телерадиокомпанияси), АА (“Анадолу” Агентлиги), Матбуот реклама агентлиги, Мудофаа саноати бошқармаси (ССБ), TOBB, ITU ва Yı Техник Университети стендлари иштирокчилар учун очиқ бўлади. Тадбирга қатнашувчилар шунигдек тадбир учун махсус ишлаб чиқилган сунъий интеллект тажриба зоналарини ҳам кўришга муяссар бўладилар.
Фахреттин Алтун форумнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ахборот алмашиш ва сунъий интеллектни коммуникацияни яхшилаш учун мослаштиришга ёрдам берадиган ечимларни ишлаб чиқишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.