Stone City Energy компанияси Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иссиқликтаъминоти” АЖ раҳбарияти Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ушбу компания Сурхондарё вилоятида 1,560 МВт қувватга эга, қиймати $1,2 миллиард долларни ташкил қилувчи иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси устида ишламоқда. Муҳим томони, Stone City Energy SIMENS Energy компаниясининг замонавий HL типидаги ускуналаридан фойдаланмоқда ва бу табиий газни 1,1 млрд куб метрга тежаш, юқори самарадорликни 63% кўтариш имконини беради.
Учрашувда, “Stone City Energy” фаол ҳамкорлик тарафдори эканини билдирди ва уларга давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида ишлаш мумкин бўлган қатор лойиҳалар хусусида маълумотлар берилди.
Компания вакиллари инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, жамият манфаати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳалар таклифини ишлаб чиқадиган бўлди.