«Сименс Технологии Газовых Турбин» ва UNGM-DR («Кимё машинасозлик заводи» ва Siemens Energy қўшма корхонаси) ўзаро келишув меморандумини имзоладилар. Томонлар Ўзбекистон Республикасида Siemens Energy томонидан ишлаб чиқарилган ва ўрнатилган газ турбиналарни узоқ муддат мобайнида хизмат кўрсатиш ниятидалар.
Ушбу ҳамкорлик доирасида UNGM-DR корхонаси йирик газ турбиналарига хизмат кўрсатишда СТГТга техник кўмак беради, мутахассисларни жалб қилади, ишлаб чиқариш кувватларини кенгайтиришга ёрдам беради ва энергия усқуналарининг қисмларини таъмирлаш технологияларини ўзлаштиради.
UNGM-DR 2000 йилда АЖ «Ўзбекнефтегаз» ва «Дрессер-Ранд» (Siemens Energy компанияси гурухига кирувчи) иштирокида ташкил этилган. UNGM-DRнинг асосий йўналиши нефт ва газ ускуналарига хизмат кўрсатиш ва эхтиёт кисмларнинг ишлаб чиқаришдир. Икки компаниянинг ҳамкорлиги Siemens Energyнинг Ўзбекистондаги хизмат кўрсатиш фаолиятини махаллийлаштириш йўлидаги яна бир қадамдир. Ишлаб чиқарувчиси томонидан кўрсатилган техник хизмат, технологик ускуналарнинг самарали ишлаши учун асос бўлиб хизмат қилади, махаллийлаштириш эса бундай техник хизматининг тезкорлиги ва барқарорлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Siemens Energy учун Марказий Осиёдаги асосий бозорлардан биридир. Ўзбекистон худудида Siemens Energy томонидан ўрнатилган ускуналарнинг сони 100га яқин. 2017 йилда Республика ва компания ўртасида «Ўзбекистон учун ташаббус» кенг қўламли ҳамкорлик дастурининг бошланиши эълон қилинди. Ташаббус доирасида бир қатор икки томонлама ҳамкорлик хужжатлари имзоланди, шу жумладан ёқилғи-энергетика комплексини, ақлли шахарларни (шахар инфратузилмасини рақамлаштириш), шамол энергетикасини ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришда технологик шериклик тўғрисида.