Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 18/04/2018 Стартапларни ривожлантиришда кореялик экспертлар билан ҳамкорлик қилинади
Стартапларни ривожлантиришда кореялик экспертлар билан ҳамкорлик қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 15-21 апрель кунлари Корея ахборотлашган жамиятни ривожлантириш институти (КИСДИ) муассасаси мутахассислардан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб, Ўзбекистонда дастурий таъминот бозори ҳамда стартап лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувларда иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, КИСДИ экспертлари сўнгги 15 йил мобайнида жаҳоннинг 27 мамлакатида 73 та лойиҳани амалга оширишга муваффақ бўлганлар.

Делегация юртимиздаги сафари давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инноватсион ривожлантириш вазирлиги, шунингдек «Мирзо Улугбек Инноватион Cентер» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмак кўрсатиш бўйича Инноватсион марказ ҳамда вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотлар, ИТ-компанияларда учрашувлар ўтказди.

Жумладан, 17 апрель куни вазирликда ташкил этилган учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров кореялик экспертларни қабул қилди. Учрашувда ИТ-стартапларни ва миллий дастурий таъминот бозорини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг аҳамияти таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорликда давом этадиган консултатив дастур 2018 йилнинг декабрига қадар 4 босқичда ташкил қилинади. Дастурнинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик 5 нафар мутахассиснинг Корея Республикасида ихтисослашган ўқув ва семинарларда иштирок этиши режа қилинган.

Кореялик мутахассислар дастурий таъминот бозорида тадбиркорлик муҳитининг муваффақиятли ривожланиши учун инсон салоҳияти, қулай тадбиркорлик иқлими, иқтисодий асос ҳамда қулайликлар зарурлигини қайд этдилар.

Ўз навбатида, Олимжон Умаров меҳмонларнинг диққатини ҳукумат томонидан соҳаларда, хусусан ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун барча қулайликлар яратиб берилаётганинига қаратди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг