Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Технологиялар 13/09/2024 Стартаплар учун инновацион 3-D лабораториясини яратиш — К-LAB Uzbekistan лойиҳасига старт берилди

Стартаплар учун инновацион 3-D лабораториясини яратиш — К-LAB Uzbekistan лойиҳасига старт берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва KOICA ҳамкорлигида ташкил этилган “U-Enter” инновацион тадбиркорлик марказида “K-Lab Uzbekistan” лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили С.Саидназирхонов, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Вон До Ён ва Корея Республикасининг IТ соҳасини ривожлантириш Миллий агентлик Президенти жаноб Хур Сунг Вук иштирок этдилар.

Лойиҳанинг мақсади 3D технологиялари ва IТ инфратузилмасини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ушбу соҳада ўқитиш орқали инновацион бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,6 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа Корея Республикаси IТ соҳасини ривожлантириш Миллий агентлиги (NIPA) кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ёш стартаперларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг инновацион лойиҳалари учун грантлар топширилди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг