Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк раҳбарияти билан учрашувда Sohar International компаниясининг Ўзбекистон банк бозорига кириш режалари ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Sohar International вакиллари банкнинг стратегик қарашларини тақдим этдилар ва Ўзбекистон банк тизимининг юқори инвестицион салоҳиятини таъкидлаб, мамлакат бозорига киришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Ўз навбатида, Марказий банк молия бозорини янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва банк соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.