Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 07/02/2018 Соғлом овқатланишга янгича ёндашув
Соғлом овқатланишга янгича ёндашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ишларини эксперимент тарзида амалга ошириш белгиланган эди. Қолаверса, 2017 йилнинг 19 декабрида мамалакат Президенти Ш.Мирзиеев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.

Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан белгиланган ана шу вазифаларни амалга тадбиқ этиш мақсадида, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан муассасаларга тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқатларни етказиш тизими қайта кўриб чиқилди. Бу жараёнда узлуксизликни, белгиланган стандарт ва сифатни таъминлашга катта эътибор қаратилиб, ушбу соҳага тадбиркорларни кенг жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Куни-кеча Сирғали туманидаги 18-мактабгача таълим муассасасида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги тартиби бўйича илк эксперемент бошланди.

Тадбирда Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар мактабгача таълими бош бошқармаси, Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси ва яна бир қатор мактабгача таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Сирғали туман мактабгача таълим бўлими ҳамда МЧЖ “AZIYA BEST DISTRIBUTION” корхонаси билан тайёр таомларни етказиб бериш мақсадида тўғридан-тўғри шартнома имзоланиб, боғча ошхонаси уларга фойдаланишга топширилди. Муҳими эксперемент жараёнида МЧЖ “AZIYA BEST DISTRIBUTION” корхонаси тамонидан мактабгача таълим муассаси ошхонасида тайёрланган таомлар тарбияланувчиларга етказилди. Тажриба –синов тариқасида ўтказилган мазкур тадбирда ошпазларнинг ташқи қиёфасидан тортиб, таомнома бўйича тайёрланаётган таомлар техналогияси ва сифати йиғилганлар эътиборини тортди. Корхона танлаш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинишига алоҳида эътибор берилганлигига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Сирғали туман мактабгача таълим бўлими мутассадиларининг фикрига кўра, айнан шу корхона билан яна бешта боғчага тайёр таомларни етказиб бериш мақсадида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Ана бўлар эканку! Йиғилганлар томонидан билдирилган ушбу фикр изоҳга хожат қолдирмаса керак.

Асосий мақсад — болалар учун сифатли ва соғлом овқатланишни таъминлаш. Бунинг натижасида яна бир долзарб муаммо ечилади. Боғча ходимлари тармоқ вазифаларига тегишли бўлмаган вазифалардан озод этилиб, биринчи навбатда болалар тарбияси ва таълими билан шуғулланишади. Бу эса ўз ўрнида МТМ ошхоналаридаги муаммоларнинг олдини олиши шубхасиз.

Мақола билан танишган ҳар бир юртошимизда бу тажриба қачон оммалаштирилади деган савол туғилиши табиий. Жавоб тариқасида айтишимиз лозимки, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан экперемент натижалари таҳлил қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади. Тошкент шаҳар мактабгача таълими бош бошқармаси унинг туман бўлимлари томонидан бу борада барча кучлар сафарбар этилган. Фақатгина Тошкент шаҳар ва унга қарашли туман ҳокимияти мутассадилари бу масалага жиддий эътибори қаратсалар мазкур эксперемент ўз самарасини беради ва унинг оммалашиши тезлашади.

Вазирлик Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг