Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 29/01/2019 Соғлиқни сақлаш тизимига Давлат-хусусий шериклиги жорий этилади
Соғлиқни сақлаш тизимига Давлат-хусусий шериклиги жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва Швейцариянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда семинар ўтказди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш тизимига давлат-хусусий шериклигини жорий этиш жуда мумиҳимдир. Сабаби айни вақт мамлакатимизда сурункали касалликлар авж олмоқда. Шунингдек, туғилишнинг кўпайиши ва тиббиёт тизимида нарх-навонинг ошиши туфайли бу тизимни бошқариш турли мураккабликларни келтириб чиқаради. Бу жараёнда давлат-хусусий шериклик асқотади.

Дархақиқат, давлат-хусусий шериклик узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликка асосланган жамият инфратузилмасини ривожлантириш усулларидан бири ҳисобланиши билан аҳамиятлидир. Бунда хусусий сектор вакиллари нафақат инфратузилма объектини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, балки ундан келгусида фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишда ҳам иштирок этишлари мумкин. Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, айни йўналишда ҳамкорлик қилиш натижасида бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилаяпти. Хусусан, Навоий вилоятида қуёш электр станцияларини бошқаришда бу тажриба татбиқ этилмоқда.

Шунингдек, семинарда бу борада Туркия, Қирғизистон, Грузия тажрибаси хусусида сўз борди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг