Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 06/03/2019 "Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги"
"Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги"

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар (ҳамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари)нинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 27 феврал куни 2/36-сонли мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Қўшма қарорда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилди:

мактабгача таълим муассасалари ошпазлари, омборчилари, ҳамширалари учун мактабгача таълим муассасаларида таом тайёрлаш жараёнида технология қоидаларига амал қилиш, озиқ-овқат омбори ишини тўғри ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар овқатлантиришини ташкил этишда санитария-гигиена талаблари ва қоидаларининг бажарилишини таъминлаш  юзасидан ўқув-семинарлар ўтказиш;

мактабгача таълим муассасалари учун харид қилинаётган маҳсулотларнинг сифатли бўлиши, муассасаларда ташкил қилинган бракераж комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совуткичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги юзасидан хатлов ўтказиш. 

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга масъул ходимлар (ошпазлар, омборчи ва ҳамширалар)нинг овқат тайёрлаш технологияси, маҳсулотларни сифатли қабул қилиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш юзасидан билим даражасини ва маъсулиятини ошириш  доимий тартиб этиб белгиланди.

Республиканинг барча туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ва Давлат санитария эпидемиология марказлари томонидан 2 март куни ошпазлар, 16 март ҳамширалар ва 30 март куни омборчилар учун ўқув семинарлари ўтказилади.

Мактабгача таълим муассасаларидаги овқатлантириш тизимидаги мавжуд муаммолар аниқланади ва таклифлар тайёрланади.

Манба: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг