Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Делегация раҳбари С.Макдональд 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишига баҳо берди, шунингдек ушбу ҳужжат доирасида тегишли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Суҳбат давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида парламентлараро алоқаларни кучайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати