Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2024 Сўров: Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши маҳаллий тадбиркорлар рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатади?

Сўров: Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши маҳаллий тадбиркорлар рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатади?

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши маҳаллий тадбиркорларнинг рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишга қаратилган сўров ўтказилмоқда.

Бу масалада ҳар бир тадбиркорнинг фикри муҳим аҳамиятга эга. Чунки тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган таклифлар ана шу фикр-мулоҳазалар асосида ишлаб чиқилади.

Сўровнома саволларига жавоб бериш бир неча дақиқа вақтни олади, бироқ у тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига кўмаклашишда катта аҳамиятга эга.

Сўровномага ўтиш
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг