Валюта курслари 02/05/2025
$1 – 12900.00
UZS – -0.16%
€1 – 14595.06
UZS – -0.59%
₽1 – 157.32
UZS – -0.81%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2025 СМТИ делегацияси Тожикистоннинг илмий-академик ва сиёсий-дипломатик доира вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди

СМТИ делегацияси Тожикистоннинг илмий-академик ва сиёсий-дипломатик доира вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 апрель - 1 май кунлари СМТИ директорнинг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов бошчилигидаги институт делегацияси "Замонавий глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё мамлакатлари интеграцияси" мавзусидаги минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Душанбега ташриф буюрди. Сафар давомида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Осиё ва Европа мамлакатлари муаммоларини ўрганиш институти, Россия-Тожикистон (Славян) университети Геосиёсий тадқиқотлар маркази ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятлари билан бир қатор учрашувлар ўтқазилди.

Учрашувлар давомида томонлар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бугунги кунда Марказий Осиё ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтгани таъкидланди. Мувофиқлаштирилган ҳаракатлар туфайли минтақа давлатлари давлатлараро ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиришга, кўп томонлама шерикликнинг изчил ривожланишини таъминлашга ва Марказий Осиёнинг халқаро муносабатларда масъулиятли ҳамда ишончли субъект сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга эришдилар.

Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий кун тартибини амалий мазмун билан бойитиш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш орқали минтақавий яқинлашув жараёнларининг барқарор суръатини сақлаб қолиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Бўлиб ўтган музокаралар доирасида томонлар экспертлар мулоқотини янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Илмий алоқаларни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича тадбирлар ташкил этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг