Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Словакия ва Австриядаги ёзги мактабларда иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда
Slovakiya va Avstriyadagi yozgi maktablarda ishtirok etish uchun arizalar qabul qilinmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - OSCE (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) 14 июндан 19 июлга қадар Братислава (Словакия) ва Вена (Австрия) да бўлиб ўтадиган ёзги мактабда иштирок этиш учун аризалар қабул қилади.

Тадбирда ЙХҲТга аъзо давлатларнинг фуқаролари (Ўзбекистон улар орасида) — талабалар ёки олийгоҳни тамомлаган 27 ёшдан ошмаган битирувчилар иштирок этишлари мумкин.

Мактаб бир қатор семинарлар, маърузалар ва мунозаралардан иборат. Барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади. ЙХҲТ иштирок этиш учун 20 номзодни танлайди.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

магистратура босқичи ёки бакалаврнинг сўнгги босқич талабаси ёки олийгоҳни яқинда тамомлаган 27 ёшгача бўлган битирувчилар бўлиши;

ЙХҲТга тааллуқли Халқаро алоқалар, ҳуқуқ, юриспруденсия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби фанларни ўзлаштириши;

рус тилини Б2 дан ва инглиз тилини 1дан кам бўлмаган даражада билиши керак бўлади.

Ариза бериш учун summerschool2019@osce.org манзилига резюме, мотивасион хат ва иншо юбориш керак бўлади. Охирги муддат — 15 май.

Иштирок этиш шартлари ҳақида ЙХҲТнинг расмий сайтида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.

ЙХҲТ хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи дунёги йирик ташкилотдир. У Шимолий Америка, Европа ва Марказий Осиёдаги 57 мамлакатни бирлаштиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг