Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган якуний босқичда ҳудудларда ғолиб бўлган 14 жамоа ўзаро куч синашди.
Танловнинг якуни бўйича Когон саноат ва транспорт коллежининг “Делегат” ва Навоий вилоятининг Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги коллежининг “Фемида” жамоалари 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди.
Жиззах вилоятининг Дустлик тиббиёт коллежи “Ҳуқуқ тарғиботчилари” ва Қашқадарё вилоятининг Қарши банк коллежи “Шижоат” жамоалари 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус иқтисодиёт коллежи “Ёш юристлар” ҳамда Самарқанд вилоятининг Иштихон педегогика коллежининг “Ёш депутатлар” жамоалари 3-ўринни эгаллади.
Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга Адлия вазирлиги ҳамда бошқа танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.