Валюта курслари 11/11/2024
$1 – 12822.98
UZS – 0.11%
€1 – 13823.17
UZS – 0.42%
₽1 – 131.24
UZS – 0.52%
Қидириш
Иқтисод 20/11/2023 Цитрус мевалар, кешю ёнғоғи ва хурмо импортининг ошишидаги муҳим омиллар
Цитрус мевалар, кешю ёнғоғи ва хурмо импортининг ошишидаги муҳим омиллар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2018-2022 йилларда цитрус мевалар (киви, мандарин, апельсин), кешю ёнғоғи ва хурмо импортини таҳлил қилди.

2022-йилда Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешю ёнғоғи ва хурмо импорти 2018-йилдагига қараганда сезиларли даражада ошган. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлган. 

Республика иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва аҳоли сонининг ортиши. 2018-2022 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиш суръати 5,3 фоизни, аҳоли сонининг ўсиш суръати эса 1,9 фоизни ташкил этди.

Қулай макроиқтисодий шароит. Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши 2018-йилдаги 1604 АҚШ долларидан 2022-йилда 2255 АҚШ долларига кўтарилди. Бу ҳам 2018-2022 йилларда аҳоли реал умумий даромадларининг 32,1 фоиз ошишига замин яратди.

Импорт божхона тўловларини нолга тушириш. Жумладан, 2021-йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда цитрус меваларни олиб киришда ноль божхона ставкаси тартиби жорий қилинди ва бу муддат бир неча бор узайтирилди. Айни чоғда нолга тенг ставка 2024-йилнинг 1-январигача амал қилади. 

Озиқ-овқат чакана савдосини ривожлантириш. Маркетинг тадқиқотларига кўра, 2015–2021 йилларда республиканинг замонавий чакана савдо бозори йилига ўртача 17 фоизга ўсган. Савдо ҳажмининг 58 фоиздан ортиғи чакана озиқ-овқат савдосининг улушига тўғри келган. 2026-йилга бориб, Ўзбекистон бозоридаги замонавий чакана савдонинг улуши деярли икки баробар ошиши мумкин.

2022-йилда цитрус мевалар ва ёнғоқлар импорти ҳажми 2018-йилдагига нисбатан қуйидагича ошган:

Кешю ёнғоғи - 8,2 баробар;

Хурмо - 7,6 баробар;

Мандарин - 6,6 баробар;

Киви - 4,7 баробар;

Апельсин - 3,9 баробар.

Гарвард университети Жамоатчилик соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, цитрус мевалар саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, уларнинг таркибида С витамини, шунингдек, юрак - қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган ва сурункали юрак ва қон-томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи флавоноидлар катта миқдорда мавжуд.

Кешю ёнғоғи мис ва магнийга бой бўлиб, суяк мустаҳкамлигини оширади.

Хурмо таркибида кўп миқдорда полифеноллар (антиоксидантнинг бир тури) мавжуд бўлиб, улар танани саратоннинг айрим турларидан, шунингдек, диабет ва юрак - қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг