Ўзбекистон19/06/2017Сирдарё вилоятининг янги прокурори тайинланди
Сирдарё вилоятининг янги прокурори тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 июндаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Равшан Ражаббаевич Машарипов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сирдарё вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзР Прокуратурасининг Матбуот хизмати хабар беради.