Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2016 Синьцзян физика ва химия техника институти вакиллари IUTга ташриф буюрдилар
Синьцзян физика ва химия техника институти вакиллари IUTга ташриф буюрдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Фанлар академиясининг Синьцзян физика ва химия техника институти 30-июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига (IUT) ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.

Делегацияга Синьцзян физика ва химия техника институти проректори, профессор Ҳожи Акбер Аиса раҳбарлик қилди. Ўзбекистондаги Хитой элчисининг ўринбосари Цзоу Яньхуэй (Zou Yanhui) делегация билан бирга IUTга ташриф буюрди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов меҳмонларни қутлади ва университетнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Музокаралар давомида томонлар икки олий ўқув юртлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама этдилар.

Икки ўқув юрти вакиллари хитойлик профессорларнинг IUTда лекцияларини ташкил этиш, IUT талабалари учун Хитой университетларида ёзги мактаблар ташкил этиш, ҳамда IUT битирувчиларига Хитойнинг етакчи университетларида ўқишларини давом эттиришга имконият яратиш масалаларини муҳокама этдилар. Шу билан бирга, улар IUTнинг профессор ва ўқитувчиларининг Хитойда малака оширишлари ва улар учун ахборот технологиялари, математика ва физика йўналишлари бўйича докторантурада таълим олишларига оид масалаларни ҳам муҳокама этдилар.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш учун Ўзбекистонга Хитой университетлари вакиллари делегациясининг ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.

Учрашув сўнггида профессор Ҳожи Акбер Аиса университет ташрифлар китобига ўзининг самимий тилак ва истакларини ёзиб қолдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг