Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 02/02/2016 Сингапур ва Индонезияда Ўзбекистон тақдимоти бўлиб ўтди
Сингапур ва Индонезияда Ўзбекистон тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекстон туристик имкониятлари тақдимоти Сингапур (Сингапур) ва Медан (Индионезия) шахарларида бўлиб ўтди.

Тақдимотлар Сингапур ва Индонезия билан туризм соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун ташкил этилган эди.

Делегация «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ва Ҳусусий туристик ташкилотлар Ассоциацияси бошчилигида Ўзбекистоннинг 16 туристик компаниясидан ташкил топди.

Сингапур шахридаги учрашув Hilton Singapore меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда Сингапурнинг 60 дан ортиқ туристик компаниялари қатнашдилар.

Индонезия туризм соҳаси вакиллари билан учрашув JW Marriot Hotel Medan меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Дастурга мувоффиқ тадбирда «В2В» кўринишида Ўзбекистон ва Индонезия туристик фирмалари учрашуви ташкил этилди ва мамлакатимиз туристик имкониятлари намойиш этилди. Учрашувда Ўзбекистоннинг 12 етакчи компаниялари ва 80дан ортиқ Индонезия компаниялари иштирок этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг