Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Туризм 24/01/2025 Silk Road Samarkand: 2024 йил якунлари ва 2025 йил истиқболлари

Silk Road Samarkand: 2024 йил якунлари ва 2025 йил истиқболлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиёдаги энг йирик туризм мажмуаси бўлган “Silk Road Samarkand” (Самарқанд Туризм Мажмуаси) 2024 йилни муваффақиятли якунлади. Сўнгги йилларда комплекс ўзининг халқаро тадбирлар ўтказиш маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлади ва туристик ҳамда маданий инфратузилмасини кенгайтирди.

20 дан ортиқ йирик тадбирлар, ташриф буюрувчилар сонининг 50 фоизга ошиши, халқаро мукофотлар ва экологик тоза энергия – буларнинг барчаси Ўзбекистондаги ягона туристик мажмуанинг 2024 йилдаги асосий ютуқлари бўлди.

Мажмуа CMS Конвенциясининг 14-чи учрашуви COP-14, FIAнинг 120-чи Бош Ассамблеяси, Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати, ОИИБ Бошқарув кенгашининг 9-чи йиғилиши каби катта тадбирларда 150 000 дан ортиқ меҳмонни қабул қилди, жумладан Германия канцлери Olaf Sholts ва Coca-Cоlа компаниясининг бош директори Жеймс Квинсилар ҳам меҳмонимизга айландилар.

2024 йил давомида мажмуага ташриф буюрувчилар сони ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошиб, 80 028 кишини ташкил этди. Бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган сайёҳларнинг катта қизиқишлари исботи.

Мукофотлар ва эътирофлар:

  •  “Silk Road Samarkand” 2023 йил учун Ўзбекистонда MICE (бусинесс tourism) тадбирларининг сони ва миқёси бўйича йил бренди мукофотини қўлга киритди.
  •  “Savitsky Plaza” меҳмонхонаси III Миллий меҳмондўстлик мукофотида энг яхши дизайндаги меҳмонхона деб эътироф этилди.
  •   Hilton Garden Inn Sogd меҳмонхонасининг операцион менежери III Миллий меҳмондўстлик мукофотида Ўзбекистондаги энг яхши бошқарувчи менежер деб эътироф этилди.

Инфратузилма ютуқлари ҳақида алоҳида таъкидлаш лозим. 2024 йилда оилавий дам олиш учун Waterland аквапаркининг очилиши ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилди. Шунингдек, “Боқий Шаҳар” этнографик паркида Қуръон музейининг очилиши Самарқанднинг яна бир диққатга сазовор жойига айланишига катта ҳисса қўшди.

Бу лойиҳалар мавжуд инфратузилмани тўлдириб, меҳмонларга қўшимча дам олиш имкониятларини тақдим этди.

“Silk Road Samarkand” экологик стандартларга риоя қилишни анъанага айлантирган. 2023 йилда комплексни, шу жумладан, мажмуа ички ва ташқи ёритиш тизимлари қуёш энергияси билан таъминлайдиган қуёш электр стантсияси ишга туширилди. Шунингдек, 2024 йилда энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтириш мақсадида қуёш панеллари ва “ақлли хона” тизимлари ўрнатила бошланди.

Мажмуа халқаро ISO стандартидаги сертификатларга эга бўлиб, бу унинг юқори сифат стандартларига ва барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлигини тасдиқлайди.

Эришилган натижалар асосида, 2025 йилга мўлжалланган режаларда “Silk Road Samarkand”нинг минтақадаги илғор туристик мажмуа сифатидаги обрўсини янада ривожлантиришга қаратилган мақсадлар кўзда тутилган. Ушбу йилдаги энг асосий режалар:

  •        Мажмуада 43-чи UNESCO сессияси ўтказилади;
  •        “Savitsky Plaza”, “Wellness Park Hotel Turon” ва “Sogd” меҳмонхоналарини модернизация қилиш режалаштирилган;
  •        Био-кўл қурилиб, Expo марказининг янги ва катта биноси фойдаланишга топширилади.

“Silk Road Samarkand” туристик мажмуаси меҳмондўстлик соҳасида юқори стандартлар ўрнатишда давом этиб, самарали фаолиятини, қолаверса барқарор ривожланишга бўлган содиқлигини кўрсатади. Ўзбекистоннинг дунёда туризм соҳасидаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, маданий ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг