Ишларнинг кўлами SGT-750 саноат газ турбиналари ассосида қуруғ чиқиндиларни бошқариш тизими билан жихозланган компрессор қурулмасини ўрнатишни ўз ичига олади. Тармоқларни фойдаланишга топшириш 2021 йил охирига режалаштирилган
Таъминот ва қурилиш компанияси Enter Engineering Pte. (EPC) "Siemens Energy" компанияси билан хамкорлик доирасида Бухоро вилоятида жойлашган газни ер остида сақлаш омбори "Газли" лойихасининг биринчи босқичи учун 2-та паст емиссияли газни сиқиш тармоғини етказиб беришни режалаштирмоқда. Ушбу 2-та газ сиқув қурилмаси хар куни Газли конида тўпланган тахминан 20 миллион кубометр газни қазиб олиш ва кейинчалик уни қувур орқали Ўзбекистоннинг охирги истемолчиларига ва Хитойга экспорт қилиш учун мулжаланган. Лойиха минтақанинг энергия эхтиёжларини экологик жихатдан қондириш йўлидаги мухим қадамдир.
Хар бир сикув қурилмаси юқори самарали бир босқичли марказдан кочирма DATUM компрессори билан жихозланган бўлади ва тўгридан-тўгри SGT-750 саноат газ турбинаси томонидан бошқарилади (41МВт ISOга мувофиқ). Ушбу лойиха доирасида SGT-750 турбинаси Ўзбекистонда биринчи маротаба ишлатилади. Қуруқ емиссия назорати бўлган SGT-750 турбинасининг ёниш тизими халқаро стандартларга жавоб беради ва кенг юкларни ёқилгини танлаш жихатидан зарур операцион мослашувчанликни таъминлайди.
У 20% иш билан NOₓ чиқиндиларини бир хонали қийматгача камайтиришига қодир ва ортиқча ишлашни талаб қилмайди.
Иккала сикув қурилмасида ҳам турбинадан хосил бўлган иссиқликни ушлаб қолиш ва иссиқ сув билан таъминлаш орқали иш жойларини иситиш учун иссиқликни қайта тиклаш қурилмалари ўрнатилади.
Газли ер ости газини сақлаш лойихаси Ўзбекистон учун стратегик ахамиятга эга ва минтақанинг энергия эхтиёжларини экологик жихатдан қондиришда мухим рол ўйнайди - деди “Siemens Energy” компаниясининг Саноат ечимлари йуналиши буйича вице президенти Торбьёрн Форс.
"Компаниямизни ушбу лойихада иштирок этиш учун жалб қилишнинг ассосий сабаби - бу Ўзбекистондаги ваколатхонамиз мавжудлиги ва минтақавий ресурслардан фойдаланган холда қўллаб-қувватлаш ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжудлигидандир."
"Кам эмиссия билан бир қаторда, бош пудрадчи учун SGT-750 турбинасининг энг мухим афзалликлари унинг қувати ва юқори имкониятидир" деб қўшимча қилади Ария Талакар – “Siemens Energy” саноат дастурлари учун ечимлар йуналиши бўйича катта вице-президенти. Бу охирги фойдаланувчига ёзда ҳам, қишда ҳам ишлаб чиқариш талабларини учта сиқув қурилмаси ўрнига иккита қурилма билан таъминлашга имкон беради.
Шартнома шартларига кўра “Siemens Energy” шартнома қийматининг 90% молийалаштиришни ташкил этади.