Валюта курслари 08/01/2025
$1 – 12948.10
UZS – 0.14%
€1 – 13502.28
UZS – 0.84%
₽1 – 121.01
UZS – 0.06%
Қидириш
Хитой 07/01/2025 Сичжанда 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 95 кишига етди

Сичжанда 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 95 кишига етди

(Сурат ИА «Синьхуа»)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тибет автономия ҳудудидаги Сичжан шаҳрида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 95 кишига етди, деб хабар берди «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:05 да уезд Динжи /Тингри/, Шигацзе шаҳри ҳудудида содир бўлган табиий офат натижасида яна 130 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Зилзиланинг эпицентри Динжи уездининг Цого қишлоғи яқинида жойлашган. Эпицентрдан 20 км радиусда 27 та қишлоқ мавжуд бўлиб, бу ерда тахминан 6,9 минг киши истиқомат қилади. Расмий маълумотларга кўра, Динжи уездининг умумий аҳолиси 61 минг кишидан ортиқ.

Зилзила таъсир этган ҳудудга 3400 дан ортиқ қутқарувчи ва 340 дан зиёд тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Метеорологик хизматнинг маълум қилишича, Динжи уездида яқин уч кун ичида асосан қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати минимал даражада −18 дан −14°C гача пасаяди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг