Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2016 Швeция элчиси билан учрашув
Швeция элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 29-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швеция Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг