Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Технологиялар 09/02/2025 Шуҳрат Қаюмов Cyber University ректори этиб тайинланди

Шуҳрат Қаюмов Cyber University ректори этиб тайинланди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шуҳрат Қаюмов давлат олий таълим муассасаси Cyber University ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда тегишли қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинди.

Шуҳрат Қаюмов Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Шунингдек, Германия ва Япониянинг етакчи университетларида таълим олган.

Cyber University давлат университети 2025 йил 20 январдаги Президент қарорига асосан ташкил этилган.

Университетнинг асосий вазифаси — ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар, рақамли иқтисодиёт, робототехника, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш соҳалари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Университетда айниқса рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг