Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Туризм 08/07/2025 Шоҳимардон Хитой инвесторлари иштирокида замонавий туризм кластерига айланади

Шоҳимардон Хитой инвесторлари иштирокида замонавий туризм кластерига айланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шоҳимардон замонавий туризм марказига айланади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Daqin Cableway” компанияси бош директори Лян Лянкуй бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда вилоятда туризм йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Мазкур компания вакиллари билан ўтказилган аввалги видеомулоқотда бир қатор таклифлар билдирилган эди. Энди бу жараён амалий босқичга ўтиб, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғида йирик туризм лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Шоҳимардоннинг ўзига хос туристик имкониятлари ҳақида тўхталиб, канат йўллари, экстремал аттракционлар, арқон йўллари, осма кўприклар, ресторан ва юлдузли меҳмонхоналар, тоғ-чанғи курорти каби замонавий инфратузилмаларни ташкил этиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, ишларни тезлаштириш зарурлигини қайд этди.

Учрашувда лойиҳани такомиллаштириш, хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда йилнинг тўрт фаслида ҳам дам олиш имкониятларини яратиш юзасидан таклифлар билдирилди. Ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг