Валюта курслари 18/03/2025
$1 – 12943.39
UZS – -0.08%
€1 – 14108.30
UZS – 0.36%
₽1 – 153.70
UZS – 1.7%
Қидириш
Иқтисод 18/03/2025 ShoesStarAsia: Ўзбекистон чарм саноати ютуқлари Олмаотада

ShoesStarAsia: Ўзбекистон чарм саноати ютуқлари Олмаотада

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «ShoesStarAsia» халқаро кўргазмасида «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо бўлган 10 дан ортиқ маҳаллий корхоналар ўзининг янги маҳсулотлари, ва технологик ечимларини намойиш этмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун бу муҳим имконият, чунки улар нафақат янги бозорларни кашф қилиш, балки халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал даражада рақобатдош бўлиш учун ўзаро тажриба алмашиш имконини топмоқдалар.

Масалан, маҳаллий "Bene Best" корхонаси Қозогистоннинг «Safi», Германияни «Rieker» компаниялари билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди. Қозогистон компанияси мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида музокараларнинг дастлабки раундини бошлаш учун Тошкентга келадиган болди. Бу ҳамкорлик тўғридан-тўғри бизнес алоқаларининг самарадорлигини ва минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига ҳизмат қилади.

Шунингдек, “Bezone Leather Products Trade” компанияси «Nordman» компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича мулоқот ўтказди. Бу ҳамкорлик икки компания ўртасидаги савдо, технологиялар ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг