Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Нурлан Ермекбоевнинг РИА Новостига маълум қилишича, ташкилотга аъзо давлатлар виза тизимларини либерализация қилиш имкониятини ўрганмоқда.
2024–2025 йиллар учун қўшма ҳаракатлар режаси доирасида туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг муҳим йўналишларидан бири визаларни соддалаштириш тартибини кўриб чиқишдир.
Ермекбоевнинг сўзларига кўра, ҳозирча барча ШҲТ давлатлари учун тўлиқ визасиз режимни жорий этиш эмас, балки визаларни соддалаштириш ҳақида гап кетмоқда, чунки кўпгина визасиз келишувлар икки томонлама асосда тузилади.
Шунингдек, айрим ШҲТ мамлакатлари аллақачон бундай келишувларни амалга ошириш устида иш олиб бораётганини, баъзилари эса уларни жорий қилганини таъкидлади.
Масалан, Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги келишув 2025 йил 1 апрелдан кучга киради. Шунингдек, 2024 йилда Эрон 28 мамлакат, жумладан, бир қатор ШҲТ давлатлари фуқаролари учун визаларни бекор қилди. 2024 йилда Беларусь ШҲТнинг ўнинчи тўлиққонуний аъзоси бўлди.