Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Aсадов видеоконференцалоқа шаклида Польша Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Петр Ивашкевич билан музокара ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Польша муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Жорий йил биринчи чорагида ўзаро савдо айланмасининг ўсганлиги, у 2019-йилнинг айни кўрсатгичига нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ошгани мамнуният билан қайд этилди.
Музокараларда бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.