Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2025 Шерзод Асадов Президент Администрациясидаги штат қисқаришлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Шерзод Асадов Президент Администрациясидаги штат қисқаришлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга ва бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида тарқалган маълумотларга изоҳ берди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таъкидлашича, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Унинг сўзларига кўра, оптималлаштиришнинг асосий мақсад бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Асадовнинг қўшимча қилишича, мазкур жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу муносабат билан матбуот котиби ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини мазкур мавзуда ахборот тарқатишда фақат расмий манбаларга таяниб иш кўришга чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг