Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 14/07/2016 Шахрисабзнинг тарихий маркази хавф остидаги объектлар рўйхатига киритилди
Шахрисабзнинг тарихий маркази хавф остидаги объектлар рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Шаҳрисабз (Қашқадарё вилояти) шаҳрининг тарихий марказини хавф остида турган Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритди.

Мазкур қарор Истанбулда ўз ишини давом эттираёиган ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессиясида қабул қилинган. ЮНЕСКО матбуот релизига кўра, бу қарор Шахрисабзнинг тарихий марказида сайёҳлик инфратузилманинг ҳаддан зиёд ривожланганлиги билан боғлиқ.

Шахрисабзнинг тарихий маркази 2000 ёшдан ошган. Шахрисабзнинг тарихий маркази 2000 йили ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилди. Бу ерда архитектура ёдгорликлари ва қадимий қурилишлар бор.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни қўриқлаш кенгаши (ИКОМОС) ўзаро ҳамкорликда Шаҳрисабзга миссия уюштиради. Улар вазиятни ўнглаш ва зарар миқдорини қайд этиш учун зарур чора-тадбирларни кўришади. Ҳозирги кунда мазкур рўйхатга 49 та объект киритилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг