Шавкат Мирзиёев янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тизимини юқори баҳолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлганида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди. Маълумки, юртимизда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақом берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштириш тизимини юқори баҳолади.