Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
11 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан виртуал саммит ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларидан бири раҳбарлари ўртасидаги биринчи икки томонлама "виртуал саммит" бўлади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг барча кўламини, шу жумладан post-COVID дунёсида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, улар томонларни қизиқтирган минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит якунлари бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон бир қатор ҳукуматлараро битим ва меморандумларни имзолаши кутилмоқда.