Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2018 Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Улли ҳовли” мажмуасида бўлди
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Улли ҳовли” мажмуасида бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йигирма ўринли мехмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Улли ҳовли”ни томоша қилди.

Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг