Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2024 Шавкат Мирзиёев: «Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин»
Шавкат Мирзиёев: «Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин»

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди.

Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади. 

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун: 
- барча солиқ текширувлари бекор бўлади;
- қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);
- бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);
- товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;
- туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб боради.

Савдо-саноат палатасига ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг