Ўзбекистон25/07/2017Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефонда мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефонда мулоқот қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев телефон орқали мулоқотда Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади, Ўзбекистон Президентининг халқларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини Қирғизистонда юксак қадрлашини таъкидлаб, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва тушунишга асосланган кўп асрлик муносабатлар бундан буён ҳам манфаатли ҳамкорлик асосида янада ривожланишига қатъий ишонч билдирган.