Шавкат Мирзиёев Покистонга таъзия изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мазкур мамлакатда содир бўлган қор кўчкилари туфайли инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.