Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/12/2024 Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Ҳодиса Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган Embraer E190 самолёти билан юз берган. Грознийдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолёт аввал Махачқалъага, кейин эса Оқтоуга йўналтирилди.

Ҳодиса вақтида самолётда 62 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса жойида 14 та тез тиббий ёрдам жамоаси иш олиб бормоқда. Ҳалокат сабаблари ва ҳодиса билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатида 25 киши қутқарилган, улардан 22 нафари тиббий ёрдам учун касалхонага олиб борилган.

Транспорт вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, самолёт бортида Озарбайжоннинг 37, Қозоғистоннинг 6, Қирғизистоннинг 3 ва Россиянинг 16 фуқароси бўлган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг