Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 28/03/2017 Шавкат Мирзиёев Навоий ИЭСга ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Навоий ИЭСга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий иссиқлик электр станциясини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди.

Қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоийазот” акциядорлик жамияти ва ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғининг сарфи камайиши ҳисобидан бир йилда ўртача 330 миллион куб метр табиий газ тежалади.

Бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган йирик иқтисодий лойиҳалар кўламини кенгайтиришда электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади, деди давлатимиз раҳбари.

Япониянинг “Mitsubishi Corporation and MHPS” консорциуми ва Навоий иссиқлик электр станцияси ўртасида 2016 йил октябрь ойида мазкур лойиҳани амалга оширишга доир шартнома имзоланган эди. Ҳозирги кунда “Mitsubishi Corporation and MHPS” консорциуми қурилиш майдонида мобилизация ва ер ишларини олиб бормоқда.

Бу ерда 112 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг