Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 14/04/2017 Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.

Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Лойиҳага кўра, мақбара гранит ва мармар билан қопланади, нақшлар билан безатилади, Қуръон оятлари битилади. Зиёратчилар учун айвон, кексалар учун лифтлар бунёд этилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу мақбара лойиҳаси билан танишди. Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди. Зиналарни пасайтириш, мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Ислом Каримов мустақиллигимизга, халқимизнинг фаровон ҳаётига асос солган, маънавиятимизни тиклаган буюк инсон эди, деди Шавкат Мирзиёев. Мажмуада Биринчи Президентимизнинг буюклиги, пок иймон-эътиқоди, сермазмун ҳаёти акс этиши керак. Шу мажмуа тимсолида Ислом Каримовга бўлган меҳр-муҳаббатимизни, миллий ўзлигимизни кўрсатишимиз зарур.

Давлатимиз раҳбари Биринчи Президентимиз мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Мақбарага монанд зиёратчилар учун баланд айвонлар бунёд этиш, расмий делегациялар учун ҳам кенг шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу мажмуа юксак маънавият, илм-маърифат маскани бўлиши керак. Бинобарин бу юксак тарбиявий аҳамиятга эга. Мажмуада ҳамиша майин оҳангда Қуръон суралари янграб туриши, мақбара деворларига муқаддас оятлар билан бирга Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ҳам битилиши зарур. Токи зиёратга келганлар ўзига улкан руҳий қувват олсин, халқимизнинг илмига, маънавиятига ҳаваси ортсин. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг