Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 14/09/2016 Шавкат Мирзиёев Ҳукуматда ўзгаришни амалга оширди
Шавкат Мирзиёев Ҳукуматда ўзгаришни амалга оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев Ҳукуматда ўзгаришни амалга оширди.

Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар беради.

Аввалроқ Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимида 2012-йилгача ишлаган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев янги Олий ва ўрта махсус таълим вазирини ҳам тайинлади. Бу лавозимда эндиликда Рустам Қосимов меҳнат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг