Куба йўлбошчиси ўз Ватанининг ҳақиқий ва содиқ ватанпарвари сифатида, бугунги Кубанинг асосчи-отаси сифатида тан олинган, Куба давлатчилигига мустаҳкам пойдевор ўрнатган, мамлакат мустақиллиги ва сувернитетини ҳимоя қилишда мардлик ва қатъийликни намоён қилган, дейилади мактубда. Куба халқининг мустаҳкам иродаси ва озодликка интилиши, ўз тараққиёт йўлини сақлаб қолишдаги қатъий жасорати, ҳеч муболағасиз, ушбу тарихий шахс номи билан чамбарчас боғлиқлиқдир.
Фидел Кастро ҳар доим Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат тарафдори бўлган, дейди давлатимиз раҳбари. Куба йўлбошчисининг Ўзбекистонга ташрифини, республика бўйлаб сафари ва унутилмас дўстона учрашувларини ўзбекистонликлар яхши эслашади.
“Биз эрксевар Куба халқининг дард ва қайғусига шерикмиз”, - деб ёзилган Ўзбекистон раҳбарининг мактубида.