Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 23/06/2017 Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов номидаги боғ лойиҳаси билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов номидаги боғ лойиҳаси билан танишди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўзбек адабиётининг йирик вакили ижодий меросини ўрганиш, мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимиз бўйлаб шоирнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Марғилон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилиб, қайта реконструкция қилинмоқда.

Истироҳат боғининг майдони 9 гектардан 16 гектарга кенгайтирилди. Боғнинг кириш қисмида ёзувчи-ижодкорлар хиёбони ташкил этиш, Эркин Воҳидов ҳайкалини ўрнатиш кўзда тутилган.

Турли тадбирлар ўтказиладиган амфитеатр, ош маркази ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этиш белгиланган. Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби очилади. Боғда турли аттракционлар ўрнатилиб, бир неча чойхона аҳолига хизмат кўрсатади.

Президентимиз қаҳрамон шоиримиз номи билан аталадиган ушбу боғ ҳар томонлама мукаммал бўлиши, уни ёшлар маънавиятини юксалтирадиган масканга айлантириш, хиёбонга Эркин Воҳидовнинг энг сара шеърларидан намуналар ёзилган лавҳалар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Бу ерга келувчилар Эркин Воҳидов шеърларидан баҳраманд бўлсин, маънавий оламини янада бойитсин. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг