Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 10/11/2016 Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ Президентлигига сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ Президентлигига сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 10-ноябрь куни Доналд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон раҳбари АҚШ билан стратегик шерикчилик муносабатларининг барқарор ривожланаётганлигини таъкидлади.

Жорий йилда Америка Қўшма Штатлари томонидан Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эътироф этилганига 25 йил бўлади. Ўтган давр мобайнида қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг мустаҳкам пойдевори қурилди.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга соғлик-саломатлик ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун АҚШ халқига эса тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг