Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2017 Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самимий ва ўзаро ишонч руҳидаги учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифидан миннатдор эканлигини билдирди.

– Ўзбекистон Россиянинг энг ишончли ҳамкорларидан бири, – деди Дмитрий Медведев. – Икки давлат турли соҳаларда ишончли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сизнинг ташрифингиз давомида жуда катта лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган. Мен ташрифингиз самарали бўлади ва икки дўст давлатнинг ҳамкорлигида янги саҳифа очилади, деб ишонаман.

– Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан чуқур ҳамдардлигимни қабул қилгайсиз, – деди Шавкат Мирзиёев. –Терроризм чегара билмайдиган хавфдир, шу боис унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда курашиш лозим.

Президентимиз ушбу ташриф ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият эканлигини таъкидлади.

– Бугунги мулоқотларимиз кўп соҳалардаги ҳамкорлигимизда янги даврни бошлаб беришига ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг