Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 08/03/2019 Шарофиддин Лутфуллаев Марокаш Гран-присида зафар қучди
Шарофиддин Лутфуллаев Марокаш Гран-присида зафар қучди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хабар берганимиздек, бугун Марокашда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа старт олди. Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи жорий турнирнинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланадиган бўлди. Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар тоифасидаги иккала вазнда ҳам ҳамюртларимиз финалда иштирок этишди.

Дастлаб -60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддан Лутфуллаев олтин медаль учун кечган баҳсда украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқламагач «олтин очко»га мурожаат қилинди. Қўшимча вақтнинг 13-сониясида Лутфуллаев бажарган усул якунда терма жамоамиз учун мусобақадаги дастлабки олтин медални ҳадя қилди.

Яна бир неча дақиқадан сўнг -66 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун, Сардор Нуруллаев эса чемпионлик учун татамига чиқади. Бўлажак баҳсда юртдошларимизга омад тилаймиз!

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг